Юртимиздан 4 ойда 4,3 минг тонна қалампир экспорт қилинган

Юртимиздан 4 ойда 4,3 минг тонна қалампир экспорт қилинган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 18 та хорижий давлатларга қиймати 4,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 4,3 минг тонна қалампир экспорт қилган.

Қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 2,8 минг тонна
Қирғиз Р. – 432 тонна
Россия – 250 тонна
АҚШ – 219,4 тонна
Германия – 143,4 тонна
Украина – 86,1 тонна
Тожикистон – 79,4 тонна

Хорижга энг кўп қалампир экспорт қилган ҳудудлар:

Сурхондарё вилояти – 1,3 минг тонна
Жиззах вилояти – 642,4 тонна
Фарғона вилояти – 585 тонна


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!