Юртимизда чет эл валюталарининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Юртимизда чет эл валюталарининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги “Ўрда” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ғ. ва С.В. фуқаро З.га 3 000 АҚШ долларини 33,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида уларнинг ёнидан 3 348 АҚШ доллари, 400 Тожикистон сомонийси, 145 турк лираси, 4 740 қирғиз соми, 113 500 қозоқ тенгеси, 121 490 россия рубли, 1 720 евро ва 6,1 млн сўм ашёвий далил тариқасида олинган.

Шу каби, Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ҳазорасп универсал савдо комплекси олдида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.К. фуқаро О.дан 3 000 АҚШ долларини жами 33 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч марказий деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Қ. ва Д.С.лар олдиндан ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.дан 3 000 АҚШ долларини 32,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!