Юнусободда фуқаро қасддан ўлдирилди
08.10.2019 йил соат 18:30 ларда фуқаро С.Л. (1977 й.т.) ўзининг Юнусобод тумани, 12-мавзедаги хонадонида таниши И.К. (1967 й.т.) билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўртасида ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида, у ошхона пичоғи билан И.К.нинг бўйин қисмига бир неча маротаба пичоқ билан уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Л.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).