Бу бўйича муҳокамага қўйилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:
✅ қоидабузарликлар учун 0,3 баллдан 2 баллгача жарима баллари ҳисобланади;
✅ жарима баллари Э-жаримабалл модули орқали автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади. Модул 1-майга қадар ишлаб чиқилади.
✅ Ҳайдовчилар ўзларининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни ушбу модул ва махсус мобил илова ёки Ягона портал орқали олишади. Тўплаган ҳар бир балл ҳақида ҳайдовчига СМС хабар юборилади.
Бунда қоидабузарликлар учун қуйидаги тартибда жарима баллари белгилаш таклиф этилмоқда:
🔹 тормоз тизими, рул бошқаруви ёки уловчи қурилмалари носоз ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариш — 0,5 балл;
🔹 фойдаланиш ман этилган, давлат рақами белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш — 1 балл;
🔹 белгиланмаган тартибда ойналар тусини ўзгартириш, кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатиш (ойналарни қорайтириш учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно) — 0,5 балл;
🔹 худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазодан кейин бир йилда такрор содир этилса — 1 балл;
🔹 сабабсиз сигнал чалиш, белгиланмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш — 0,5 балл;
🔹 тезликни соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириш — 0,5 балл;
🔹 тезликни соатига 20 километрдан 40 километргача ошириш — 1 балл;
🔹 тезликни соатига 40 километрдан 60 километргача ошириш — 1,5 балл;
🔹 тезликни соатига 60 километрдан ортиққа ошириш — 2 балл;
🔹 светофорнинг тақиқловчи сигнали ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик — 1 балл;
🔹 тезкор ва махсус хизматларнинг тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит бериш — 0,5 балл;
🔹 йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиш — 2 балл;
🔹 тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш — 0,3 балл;
🔹 одам ташиш қоидаларини бузиш — 0,5 балл;
🔹 автобус ёки микроавтобусларда ИИО ходимлари ҳамроҳлигисиз одам ташиш, агар уларнинг ҳамроҳлигида одам ташиш шарт бўлса — 0,5 балл;
🔹 қувиб ўтиш қоидаларини бузиш — 1,5 балл;
🔹 авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш — 2 балл;
🔹 темирйўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш — 1 балл;
🔹 ЙТҲ қатнашчиларининг ҳодиса жойидан кетиб қолиши — 2 балл.
✅ Агар ҳайдовчи 12 ой ичида қоидабузарлик содир этмаса, кейинги даврда биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди.
✅ Охирги қоидабузарлик учун жарима балли ҳисоблангандан кейин 6 ой давомида қоидабузарлик содир этилмаса, умумий жарима балларидан 2 балл айириб ташланади. Бунда уларнинг умумий жарима баллари 2 баллдан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари олиб ташланади.
✅ Ҳайдовчилар жарима баллари бўйича тегишли тартибда ЙҲХХ ҳузуридаги Маъмурий амалиёт маркази ва ҳудудий марказларга мурожаат қилишлари мумкин.
Шунга кўра, уларнинг мурожаатлари қаноатлантирлиши ёки рад қилиниши мумкин.
🗓 Мазкур қарор 2025-йил 1-майдан эътиборан кучга киради.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Ахios: Трамп Путин унга урушни якунлаш учун реал шартларни баён этишгага ваъда берганини айтиб, Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этишдан воз кечди
Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.