Юк машинаси Оқ уй яқинидаги хавфсизлик тўсиғига бориб урилди

Юк машинаси Вашингтондаги Оқ уй яқинидаги Лафайет-сквер ҳудудидаги ҳимоя тўсиғига бориб урилди. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.
Бу ҳақда АҚШ Махфий хизмати матбуот котиби Энтони Гульельми маълум қилди.
"Юк машинаси Лафайет-скверининг шимолий томонидаги хавфсизлик тўсиғига бориб урилганидан сўнг фургон ҳайдовчиси қўлга олинди. Оқ уй ва АҚШ махфий хизмати ходимлари орасида қурбонлар йўқ", — деди Гульельми .
Воқеа ҳолатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).