YouTube’нинг собиқ бош директори вафот этди

YouTube’нинг собиқ бош директори вафот этди

Американинг YouTube видеохостингги собиқ бош директори Сюзан Войчиcки 57 ёшида вафот этди, бу ҳақда Google бош директори Сундар Пичаи Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида маълум қилди.
«Азиз дўстим Сюзан Войчиcкининг икки йиллик саратон касаллигидан сўнг йўқолганидан жуда қайғудаман. У Google тарихининг бир қисми бўлган ва усиз дунёни тасаввур қилиш қийин», - деб ёзади Сундар Пичаи ҳамдардлик изҳор қилиб.
Войчиcки 1998 йилда ўз гаражини компания асосчиларига офис сифатида ижарага бериб, Google компаниясини яратишда иштирок этган. 1999 йилда у Google компаниясининг биринчи маркетинг менежери бўлди. У Googleнинг You Tubeни сотиб олиш ташаббускори бўлган. 2014-2023 йилларда у видеохостинг бош директори лавозимида ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!