Японияда туғилиш сони пасайиб кетмоқда

Японияда туғилиш сони пасайиб кетмоқда

Японияда туғилиш даражаси 2023 йилда рекорд даражада паст бўлиб, 1,21 га етган бўлиши мумкин. Кўрсаткич япон аёлининг умри давомида туғиши кутилаётган ўртача болалар сонини кўрсатади. Бу ҳақда “Дай-ити” суғурта компанияси иқтисодчиси Такуя Хошинонинг ҳисоб-китобларига таяниб, Nikkei Asia хабар берди.

Иқтисодчи эълон қилган демографик пасайиш ҳукумат прогнозини ортда қолдиради. 2023 йилда Японияда 731 мингга яқин бола дунёга келган, дейди мутахассис. Миллий аҳолини тадқиқ қилиш институти эса 2023 йилда 739 минг бола туғилишини ва туғилишнинг умумий коэффициенти 1,23 ни ташкил этишини прогноз қилганди.

Японияда туғилиш даражасининг пасайиши кетма-кет саккизинчи йил давом этмоқда, дея қайд этади Nikkei Asia.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!