Японияда коронавируснинг янги тури аниқланди

Японияда коронавируснинг янги тури аниқланди

Япония ўз ҳудудида коронавируснинг янги тури ва ушбу турга чалинган одамлар занжири аниқланганини маълум қилди. Ушбу занжир Токиодаги иммигрантлар марказида қайд этилган. Бу эса ҳозир CОVID-19нинг учинчи тўлқини юз бераётган Японияга янги қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

Янги вариант Япониянинг шарқидаги Канто ҳудудида 91 кишида ва аэропортда икки кишида аниқланди, деди жума куни Вазирлар Маҳкамасининг бош котиби Кацунобу Като. Айни пайтда ҳукумат коронавируснинг мутацияга учраган янги турларига қарши кузатувни кучайтирмоқда. Чунки янги мутациялар бугунгача яратилган вакциналарга нисбатан анча чидамли бўлиши мумкин.

«Янги тур одатдаги штаммларга қараганда юқумлироқ бўлиши мумкин. Агар у мамлакат ичида тарқалишда давом этса, бу касалланганларнинг тез сурьатда ўсишига олиб келиши мумкин» дейди Като.

Япониядаги Юқумли касалликлар миллий институтининг маълумотларига кўра, аниқланган янги штамм чет элда пайдо бўлган бўлиши мумкин. Ушбу янги турда бошқа вариантларда топилган E484K мутацияси мавжуд бўлиб, бу ҳозиргача ишлаб чиқилган вакциналарнинг унга бўлган самарадорлигини пасайтириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!