Японияда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошмоқда

Японияда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошмоқда

Ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилаётган Японияда ўтган кун давомида 10743 коронавирус инфекцияси аниқланди, бу энг юқори кўрсаткич бўлди.

Касаллик даражаси ошгани муносабати билан мамлакат расмийлари Токио яқинида жойлашган учта префектурада: Сайта, Чиба ва Канагавада 2 августдан 31 августгача фавқулодда режим жорий этилганлигини эълон қилди, деб ёзади “ТAСС”.

Токиода касалланиш бўйича антирекорд ҳам қайд этилди — кунига 3 865 нафар янги бемор.

"Инфекция Токио ва ғарбий шаҳарларда биз кўрмаган тезликда тарқалмоқда", деди Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга.

Чеклов чоралари аллақачон фавқулодда режимнинг бир қисми сифатида Токио ва Окинава префектурасида жорий қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!