Янгийўлда содир бўлган газ портлаши бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Янгийўлда содир бўлган газ портлаши бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Жорий йил 30 ноябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Янгийўлда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди, дейди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!!! 

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!