Янги ўзбек-корейс таълим лойиҳаси: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ва Пучон Университети ҳужжатлар қабулини бошлади (фото)

Янги ўзбек-корейс таълим лойиҳаси: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ва Пучон Университети ҳужжатлар қабулини бошлади (фото)

Бошқарув қурилмаларини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш деб номланган янги факультетга ТАТКҲК ҳамда бошқа коллеж ва лицей битирувчилари қабул қилинади. Шунингдек, ўрта-махсус ёки олий маълумотга эга бўлган, иккинчи мутахассисликка эга бўлишни истаган шахслар ҳам ушбу факультет талабаси бўлиши мумкин. Таълим контракт асосида амалга оширилади.

Бугун Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида (ТАТКҲК) қабул қилиш комиссияси Бошқарув қурилмаларини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш деб номланган янги факультетга талабаларни қабул қилиш жараёнини бошлади. Ҳужжатларни қабул қилиш 2019 йилнинг 15 февралига қадар давом этади, ўқув курси 2019 йилнинг март ойида бошланади. Бу ҳақда aniq.uz га яқин манба хабар берди.

Янги Бошқарув қурилмаларини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш факультети бу Пучон Университети (Жанубий Корея) ва Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг қўшма лойиҳасидир.

Касб-ҳунар таълими соҳасида халқаро ҳамкорликнинг мақсади жамият тараққиётига ҳисса қўшиш, XXI аср билим ва ахборот асри талабларига жавоб берувчи юқори малакали кадрлар етиштиришдан иборат. Дизайни ва жиҳозланиши бўйича янги факультет аудиториялари ва лабораториялари Пучон Университетида қабул қилинган стандартларга мос келади. Таълим юқорида айтиб ўтилган университетнинг педагогик технологияларига яқин равишда олиб борилади, иккинчи босқичда эса талабалар Пучон Университетининг айрим профессорлари билан танишадилар , дейди ТАТКҲК директори Дмитрий Ли.

Ўқув режаси Пучон Университети томонидан тақдим этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг стандартларига мослаштирилган. Дастурда корейс тилини кучайтирилган равишда (бошидан бошлаб) ўрганиш назарда тутилган бўлиб, талаба икки йил ичида TOPIK нинг 3-даражасига тайёр бўлади.

Ўқиш муддати

Ўқишнинг 1 ва 2-босқичлари Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтади. Ўқиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. ТАТКҲКда ўқиш муваффақиятли тамомланганидан сўнг, битирувчига маҳаллий намунадаги диплом берилади.

2-босқични тамомлагандан сўнг, корейс тили бўйича 3-даражани олган (TOPIK) ҳамда махсус фанлардан аъло ва яхши баҳо олган ТАТКҲК талабалари Пучон Университети 3-босқичи бакалавр йўналишига имтиҳонсиз олинади. 4-босқич битирувчи талабаларга Жанубий Корея Республикасида ўқиш йўналиши бўйича бакалавр дипломи берилади.

Ўқиш қиймати, тўлов муддатлари ва тартиби

ТАТКҲКда ўқишнинг бир йиллик тўлови Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шартнома тузилган санадаги курси бўйича сўмда тўланади ва умумий қиймати 2000 АҚШ долларини ташкил этади.

Қабул комиссияси

Қабул комиссияси фаолияти бир ой мобайнида, 2019 йилнинг 15 январидан 15 февралига қадар қуйидаги манзил бўйича давом этади: Мустақиллик шоҳ кўчаси, 7 (ТАТКҲК). Ўқишга киришни хоҳловчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

1. Ўрта маълумот тўғрисида дипломнинг асл нусхаси.

2. 086 шаклдаги тиббий маълумотнома.

3. Рўйхатдан ўтган жой (прописка) кўрсатилган ҳолда паспорт нусхаси.

4. Ариза.

Факультетлар, халқаро ҳамкорлик ва хорижий таълим муассасалари билан қўшма лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумотни www.tpkit.uz сайтида олишингиз мумкин. Қабул комиссиясига саволлар бўйича 71-236-11-92 телефон рақами орқали мурожаат этишингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!