Yandex Go Ўзбекистонда буюртмалар пайтида ҳайдаш услубини кузатиш тизимини ишга туширди. У ҳайдовчиларни хавфли манёврлар ва юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантиради. Бу хизматнинг шахсий ихтироси.
Ҳайдовчи иловаси акселерометр кўрсаткичларини кузатиб боради – бу маълумотлар илова ўрнатилган смартфон ёки планшетдан йиғилади. Акселерометр - бу объектнинг тезланишини ўлчашга ёрдам берадиган сенсор. Тизим барча тез манёврларни аниқлайди: кескин старт ва тормозлаш, йўлнинг кескин ўзгариши.
Агар хавфли манёврлар мунтазам равишда қайд этилса, бу хизмат кўрсатиш стандартларини бузиш ҳисобланади. Бундай ҳайдовчи ҳайдаш услуби билан боғлиқ муаммо ҳақида хабар олади. Мунтазам қоидабузарликларда, алгоритм ҳайдовчининг хизмат кўрсатиш буюртмаларига киришини вақтинча чеклаши мумкин.
Тизим агрессив ҳайдаш услубини кундалик вазиятлардан ажрата олади. Мисол учун, агар ҳайдовчи қўлида ўрнатилган иловаси бўлган қурилмани олса, бу ҳаракат тизим томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.
2022 йил октябрь ойида бўлиб ўтган ICТ ҳафталигида Yandex Go хавфсизликка сармоя киритиш хизматнинг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади. Илгари компания Ўзбекистонда ўзига хос хавфсизликнинг яна бир технологиясини – автомашиналарнинг хизмат буюртмаларини бажариш тезлигини назорат қилишни йўлга қўйган эди. Келгусида ҳайдовчилар ва йўловчиларни қўшимча бепул суғурта қилиш тизими ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.