Солиқ қўмитаси ахборот хизматининг маълум (https://t.me/soliqnews/11963) қилишича, шу кундан бошлаб Yandex Go хизмати ўз ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари асосида юритади, бирламчи ҳужжатларни ва солиқ ҳисоботларини тақдим этади ҳамда белгиланган солиқларни тўлайди.
Бу ҳақда Ridetech International B.V. Солиқ қўмитасини расмий хат орқали хабардор қилди.
Yandex Go хизматини фискал маълумотлар оператори билан интеграциялаш бўйича ишлар якунланди.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва юридик шахслар мазкур сервис ёрдамида ташиш хизматини кўрсатганда мижозларга фискал чек бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Шу тариқа, Yandex Go ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш бўйича Солиқ қўмитаси томонидан қўйилган талабларни бажармоқда.
Шунингдек, MyTaxi ва Uklon хизматларининг фискал маълумотлар оператори билан интеграциялаш ишлари ҳам якунланганини маълум қиламиз.
Яқин кунларда улар орқали кўрсатилган ташиш хизматлари учун тўловларни фискаллаштириш кутилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.