Yandex Go энди нақд шаклдаги тўловларда ҳам чек беради

Yandex Go  энди нақд шаклдаги тўловларда ҳам чек беради

Давлат солиқ қўмитаси Yandex Go йўловчиларга нақд пулдаги тўлови учун электрон чек беришни бошлаганини маълум қилди. Қўмитага кўра, онлайн-такси агрегаторлари солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашганидан кейин йўловчи ташиш динамикаси Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида акс этмоқда.

“Ўтган йилнинг декабр ойида онлайн-такси агрегаторлари орқали 4,4 млн ташувлар амалга оширилди. Йўловчи ташиш фаолияти 80,1 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан амалга оширилган. Жорий йил январ ойида қатновлар сони 5 млнга етди. Ташиш хизматлари 113,5 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан кўрсатилди.

Солиқ қўмитаси бошқа онлайн-такси агрегаторларининг солиқ органлари билан интеграциялашувини таъминлаш ва тўлов шаклидан қатъи назар, йўловчиларга чек бериш бўйича ишларни давом эттирмоқда”, – дейилади расмий хабарда.

Аввалроқ Yandex Go хизмати Солиқ қўмитасининг талаби билан Ўзбекистон резидентига айланиб, қонунчиликда белгиланган барча солиқларни тўлай бошлагани, шу билан бир пайтда ҳайдовчилардан оладиган хизмат комиссиясини оширгани хабар қилинган эди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!