Яна 20 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз келади

Яна 20 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз келади

2020 йилнинг 1 январидан яна 20 та давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз келиши мумкин бўлади. Аксарияти Лотин Америкасида жойлашган бу давлатларнинг рўйҳати Шавкат Мирзиёев томонидан 13 августда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда кўрсатиб ўтилган.

Энди Ўзбекистон ўз виза режимининг либераллиги бўйича собиқ СССРда Грузиядан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди. Шу билан фуқаролари Ўзбекистонга визасиз келиши мумкин бўлган давлатлар сони 85га етди. Яна 77 давлат фуқаролари электрон виза олиб келиши мумкин. 101 давлат фуқаролари транзит орқали Ўзбекистонда 5 кунгача қолиши мумкин.

Қуйидаги давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистонга келиб-кетиши учун 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб 30 кунга визасиз тартиб жорий этилмоқда:

  1. Антигуа ва Барбуда
  2. Барбадос
  3. Белиз
  4. Гренада
  5. Доминикан Республикаси
  6. Мексика Қўшма Штатлари
  7. Гватемала Республикаси
  8. Гондурас Республикаси
  9. Коста-Рика Республика
  10. Куба Республикаси
  11. Никарагуа Республикаси
  12. Панама Республикаси
  13. Тринидад ва Тобаго Республикаси
  14. Сальвадор Республикаси
  15. Сент-Винсент ва Гренадина
  16. Сент-Люсия
  17. Багам ороллари Иттифоқи
  18. Доминика Иттифоқи
  19. Сент-Китс ва Невис Федерацияси
  20. Ямайка

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!