Лайло Жабарин ўнлаб набиралари билан ўралган энг оддий мусулмон бувига ўхшайди. Аммо кейин у болалари билан суҳбатни бошлаганда бу кекса, жигарранг ҳижобли аёл фақат ибронийча гапириши аниқ бўлади.
Унга туғилганда Ҳелена Бершатский деб ном берган эдилар. У 1942 ёки 1943 йилда нацист концлагерида россиялик ва венгриялик яҳудийлар оиласида туғилган. Лагерь шифокори ўз подвалида бир боласи бор яҳудий оилани сақлаб қолди, бунинг натижасида қизча омон қолди.
1948 йилда бу яҳудий оиласи кемада Исроилга сузиб келиб, Хайфада соҳилга тушишди. Ёшлигида тақдир Хеленани араб ишчиси Муҳаммад Жабарин билан учраштирди - қиз унинг ишхонасига ичимлик сувини олиб келар эди. Хеленанинг отаси ғазабланди: унинг тушунчасича, қизининг мусулмон йигитга никоҳланиши мумкин эмас эди.
Бу қизни безовта қилмади. У исмини Лайло деб ўзгартирди, турмушга чиқди ва мусулмон ҳаёт тарзига мослаша бошлади. У 1973 йилда Исломни қабул қилди.
Яҳудий илдизларига эга мусулмон бувиси ҳозирги ҳаёт ҳақида гапиришни яхши кўради. Унинг таъкидлашича, замонавий жамиятдаги антисемитизм исломофобия билан алмаштирилган.
"Илгари мени яҳудий бўлганим учун қувғинларга дучор бўлган эдим, энди эса мусулмон бўлганим учун таъқиб қилинмоқдаман", дейди Лайло Жабарин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.