Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 76-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарига аккредитация гувоҳномаларини расмийлаштириш паспорти тасдиқланмоқда.
Ваколатли орган – Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.
Аккредитация гувоҳномасини олиш учун ДХМ ёки ЯИДХП орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:
ариза (келиб чиқиш мамлакати, таъсисчилари тўғрисида маълумотлар, фаолияти тарихи, ходимларининг умумий сони, сўнгги молия йилида товар (иш, хизмат) айирбошлаш ҳажми, ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, Ўзбекистон корхоналари ва ташкилотлари билан амалий ва бошқа турдаги алоқалар бўйича шартномалар бўйича маълумотлар (агар мавжуд бўлса), ваколатхонани очиш муддати кўрсатилган ҳолда);
хорижий ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари;
ташкилот чет давлатда рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма, гувоҳнома ёки лицензия
ваколатхона бошлиғига берилган ишончнома;
ваколатхона тўғрисидаги низом.
Кўриб чиқиш муддати – 5 иш куни. Гувоҳнома бир йилдан уч йилгача муддатга берилади. Давлат божи суммаси – 48 БҲМ.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.05.2024 йилдан кучга киради.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия ҳукумати маҳаллий авиаташувчиларда самолётлар тақчиллиги хавфи туфайли Россия ичида йўловчи рейсларини ташкил этиш учун дўст мамлакатлардан ёрдам сўрамоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.