МХҚ чегара хизмати томонидан Сариағаш туман ИИБга наркотик моддалар контрабандаси факти юзасидан хабар келиб тушди. «Jibek joly» назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар Линда хизмат ити ёрдамида тақиқланган нарсаларни олиб ўтишда гумонланувчи шахсни аниқлади, деб хабар берди Polisia.kz.
Эркакнинг шимининг чап чўнтагида ва белбоғида кўздан кечириш чоғида гиёҳвандликка ўхшаш модда топилди. Олинган ашё зудлик билан экспертиза учун юборилди. Хулосага кўра, гиёҳвандлик воситаси гашиш бўлиб, оғирлиги 1 граммга яқин бўлган.
Мазкур факт Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 286-моддаси «Муомаладан чиқарилган ёки муомаласи чекланган нарсаларни контрабанда қилиш» билан қайд этилган. Гумонланувчи ҳибсга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.