Хоразмда ер талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят фош этилди

Хоразмда ер талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят фош этилди

Хоразм вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган текшириш давомида, фермер хўжалиги раҳбари И.Б. томонидан Боғот туман ҳокимининг қарорига асосан ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “М.Р” фермер хўжалигига 46 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган жами 29,8 гектар экин ерининг 7,3 гектар суғориладиган қисмида ноқонуний равишда сунъий кўл ташкил қилиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд. 822 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 197-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!