Хоразмда боғча боласининг вафот этиши бўйича қўшимча маълумот берилди

Хоразмда боғча боласининг вафот этиши бўйича қўшимча маълумот берилди

Ижтимоий тармоқлардаги “Хонқа туманидаги боғча тарбияланувчиси вафот этди” сарлавҳали хабарлар ўрганилган.

Аниқланишича, Хонқа тумани, "Тома" маҳалласида жойлашган 24-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти 2-катта гуруҳ тарбияланувчиси Ўринбоев Шодиёр Азизбек ўғли (30.06.2017 йилда туғилган, 5 ёш) 03.08.2022 йил боғчада тушликдан кейин соат 12.20 ларда ўзини ёмон хис қила бошлаганлигини пайқаган тарбиячи А.Рўзметова боғча ҳамшираси А.Жумабоевани чақирган.

Ҳамшира А.Рўзметова томонидан Ш.Ўринбоевга биринчи ёрдам кўрсатилган ва бу ҳақда тез тиббий ёрдам ҳамда боланинг ота-онасига хабар берилган. Ш.Ўринбоев тез тиббий ёрдам машинасида Хонқа ТТБ олиб борилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.

Марҳум Ш.Ўринбоевнинг ота-онаси А.Қаландаров ва М.Артиқбаеваларга кўра, Ш.Ўринбоевнинг тутқаноғи тутиб турган. Бироқ, бу ҳақда мактабгача таълим муасасаси ходимларини огоҳлантиришмаган, шунингдек Ш.Ўринбоев эпилепсия ёки бошқа касаллик билан тиббиёт бирлашмасида ҳисобда турмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хонқа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!