Хонанда Миродил Ҳакимов шоирга катта миқдорда товон пули тўлайди

Хонанда Миродил Ҳакимов шоирга катта миқдорда товон пули тўлайди

Хонанда Миродил Ҳакимов муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун фарғоналик шоирга жами 140 миллион сўм миқдорида товон пули ва маънавий зарар тўлайди.

Аввалроқ хонанда Миродил Ҳакимов «Уйланамиз» қўшиғи учун шеърнинг муаллифи Эркин Дорипов билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз фойдаланганлиги боис жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунга мувофиқ жорий йилнинг сентабр ойида шоир Эркин Дорипов Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризасини киритган.

Мазкур даъво аризаси бўйича фуқаролик иши кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилди. Натижада Миродил Ҳакимовдан даъвогар Эркин Дориповга 50 миллион сўм миқдорида маънавий зарар ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробар миқдорида (90 миллион сўм) товон пули ундириш белгиланган. Бундан ташқари жавобгарнинг зиммасига «Уйланамиз» шеъридан муаллифнинг розилигисиз фойдаланмаслик мажбурияти юклатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!