💬 «Америкаликлар қоғозда дунё харитасини ўзгартиришмоқда. Аммо бу режалар ҳеч қачон амалга ошмайди, чунки улар ҳақиқатдан йироқ.»
Бу сўзларни Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо секторидаги фаластинликларни қўшни араб давлатларига кўчириш режаси ҳақида гапирар экан айтди.
🔹 Трампнинг «буюк келишув» таклифига жавобан Хоманаий кескин муносабат билдирди:
💬 «Америка билан музокара олиб бориш на ақлли, на доно, на эса шарафлидир. Бу бизнинг муаммоларимизни ҳал қилмайди. Сабаби? Тажриба!»
📌 Хоманаий АҚШнинг 2015 йилда имзоланган ядро келишувини бузганини эслатиб ўтди.
📌 «Икки йиллик музокаралар ва Эрон томонидан кўплаб ён босишларга қарамай, АҚШ келишувни бузди. Бу ишга масъул шахс уни шунчаки йиртиб ташлади», — деди у, Трампнинг 2018 йилда АҚШни келишувдан чиқариб, Эронга қарши санкциялар жорий қилганини назарда тутиб.
💬 «Агар улар бизнинг хавфсизлигимизга таҳдид солса, биз ҳам уларнинг хавфсизлигига таҳдид соламиз. Агар улар ўз таҳдидларини амалга оширса, биз ҳам шундай қиламиз», — дея қатъий таъкидлаб ўтди Хоманаий.
📌 Бу баёнотлар Трамп Эрон билан «назорат остидаги тинч ядро келишуви»ни қайта йўлга қўйиш истагини билдирганидан кейин янгради.
📌 Шу билан бирга, Трамп Теҳронга қарши максимал босим сиёсатини қайта тиклашни ҳам режалаштирмоқда.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.