Хитойда жаҳондаги энг йирик GAES ишга туширилди

Хитойда жаҳондаги энг йирик GAES ишга туширилди

2021 йилнинг якунида Хитойнинг Давлат электр тармоқлари корпорацияси томонидан Хебей провинциясидаги Феннин округида 3,6 ГВт қувватга эга GAES эксплуатацияга топширилган эди. Ўз навбатида, ушбу гидроиншоот жаҳондаги энг йирик GAESга айланди.

GAES қурилиши 2014 йилда бошланган бўлиб, Пекинда ўтказилиши режалаштирилган Қишки олимпиада ўйинларига тайёр бўлиши керак эди. GAES ёрдамида Олимпиадани тўлиқ "яшил энергия" билан таъминлаш кўзда тутилган.

Объектда ҳар бирининг қуввати 300 МВт га тенг бўлган 12 та реверсив насос агрегатлари ўрнатилган. Сақлаш ҳажми 6, 612 млрд. кВт.соат га тенг. Лойиҳанинг умумий инвестицияси 19,2 млрд. юань (3 млрд. АҚШ долл.) ни ташкил этади.

GAES Шимолий Хитой энерго тизимига доимий юқори кучланишли ток узатмаси тизими (VSC-HVDC) орқали уланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!