Хитой ва АҚШ ўртасида “янги совуқ уруш” бошланса жаҳон ҳалокатига айланади

Хитой ва АҚШ ўртасида “янги совуқ уруш” бошланса жаҳон ҳалокатига айланади

Хитой билан АҚШ ўртасида “янги совуқ уруш” бошланса, дунё миқёсида фалокатга айланиши мумкин, деди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер билан суҳбатлашган чоғида. Ушбу хабар ХХР Ташқи ишлар вазирлиги сайтида келтирилмоқда.

Унинг айтишича, Вашингтон Пекин билан муносабатда оқилона сиёсат юритиши керак ва Хитой-Америка муносабатларининг асосини муҳофаза қилиши лозим. Ван И таъкидлашича, Қўшма Штатларнинг Хитойга энг асосий таҳдид ва рақобатчи деб қараши хатодир.

Хитой билан АҚШ ўртасидаги “янги совуқ уруш” бошлангандан кейин келиб чиқадиган ҳалокат нафақат икки мамлакатни, балки бутун дунёни ўз домига тортади, деди хитойлик дипломат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!