Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин душанба куни Alibaba асосчиси Жек Ма ва бошқа нуфузли тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Бу Пекиннинг узоқ вақтдан бери эътибордан четда қолган хусусий секторни қўллаб-қувватлашига ишора бўлди. Энди хусусий сектор дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиётини қайта жонлантиришнинг калити ҳисобланмоқда.
Хитой раҳбари йиғилган асосчиларга ва бош директорларга рақобат руҳини ва мамлакатнинг келажагига бўлган ишончни сақлаб қолишга даъват этиб, улар дуч келаётган қийинчиликлар "вақтинчалик" эканлигини таъкидлади.
Си Цзиньпин хусусий корхоналарга нисбатан асоссиз тўловлар ёки жарималарни бекор қилишга ва рақобат майдонини тенглаштиришга ваъда берди. Бу давлат ҳукмрон бўлган тизимда тадбиркорларнинг кенг тарқалган шикояти ҳисобланади.
Душанба куни Хитой парламенти хусусий иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган қонунларни қайта кўриб чиқишини маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Украина Қуролли Кучлари 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 3 та танк, 2 та БМП, 11 та зирҳли жанговар машина, 3 та муҳандислик машинаси, 7 та енгил автомобиль вa тўртта артиллерия қуролини йўқотди
Бокс Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 144-Сессиясида расман эълон қилинди.
18-март куни кечқурун Лиговск проспектидаги "Галерея" савдо мажмуаси ёнида бир гуруҳ ёшлар орасида тўппончага ўхшаш буюм билан рақсга тушган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан ушланди.