Хитой элчиси: Пекин Москва билан савдо ҳамкорлигини ривожлантиришда давом этади

Хитой элчиси: Пекин Москва билан савдо ҳамкорлигини ривожлантиришда давом этади

Москва ва Пекин нормал савдо-иқтисодий ҳамкорликни сақлаб қолиш чораларини кўришда давом этади, деди Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй.

“Бу йил оғир халқаро вазият, коронавирус пандемияси ва бошқа оғир синовлар шароитида Хитой-Россия савдо-иқтисодий ҳамкорлиги катта мослашувчанликни кўрсатди ва умумий тенденциялардан фарқли ўлароқ, таъсирчан ўсишни кўрсатди”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг таъкидлашича, 2022 йилнинг саккиз ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 117,2 миллиард доллардан ошган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,4 фоизга кўпдир.

Ханьхуэй ўзаро савдо ҳажми йил охиригача янги тарихий рекорд ўрнатишига умид билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!