Хитой АҚШга қақшатқич жавоб қайтарди

Хитой АҚШга қақшатқич жавоб қайтарди

Хитой ўзига қаратилган айбловга жавобан Қўшма Штатлардаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида гапирди, дейди belnovosti.by .

Нашр этилган ҳужжатга кўра, Америка Қўшма Штатларининг давлат хизматчилари маҳбусларни зўрлаб, қийноққа солиб, ўз расмий мавқеини суиистеъмол қилишган.

Маълум бўлишича, собиқ қамоқхона бошлиғи Эрик Скотт Киндли бир неча марта маҳбус аёлларни зўрлаган.

Бир қанча ҳукумат амалдорлари ҳам маҳбусларни калтаклашган. Ачинарлиси, бу жараёнда улар маҳкумларнинг қўлларини қаршилик кўрсатмасликлари учун кишанлаб қўйишган экан.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қўшма Штатлар дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини баҳоловчи ҳисобот эълон қилганди. Мамлакат бир қатор давлатларни, жумладан, Хитой ва Россияни қаттиқ танқид остига олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!