Харрис сайловолди кампанияси Трампнинг 4 сентябрь куни дебат ўтказиш қарорига рози бўлмади
Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харриснинг сайловолди штаб-квартираси Х ижтимоий тармоғида республикачи рақиби Доналд Трампнинг 4 сентябрь куни Fox News телеканалида дебат ўтказиш ҳақидаги қарорига қўшилмаслигини маълум қилди .
«У ўйин ўйнашни тўхтатиб, ваъда қилганидек 10 сентябрь куни баҳсга келиши керак», - дейилади Харриснинг кампанияси баёнотида.
Улар, шунингдек, вице-президент ҳар қандай ҳолатда ҳам мунозарада қатнашишини, прайм-таймда халққа мурожаат қилиш имкониятидан фойдаланишини қайд этдилар. Харриснинг сайловолди ташвиқоти жамоаси Трамп қўрқади ва шунинг учун у мунозара 4 сентябрь куни республикачиларга яқин Fox News телеканалида бўлиб ўтиши кераклигини эълон қилди, деб ҳисоблайди.