ХАМАС гаровга олинганларнинг ҳаёти учун жавобгарлар билан алоқа узилганини айтди

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати гаровга олинганлар ҳаёти учун масъул гуруҳлар билан алоқани узганини айтди. Бу ҳақда Al-Qahera Al-Ekhbariya телеканали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳаракат "исроиллик гаровга олинганларни қўриқлаш вазифаси юкланган бир қатор гуруҳлар билан алоқаларини йўқотган".
Телеканал маълумотларига кўра, гаровга олинганларнинг тақдири ҳозирча номаълум.
ХАМАС билан алоқадор гуруҳлар билан алоқа йўқлиги сабаблари ҳам маълум қилинмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).