Халқаро валюта жамғармаси яқин йилларда иқтисодий аҳвол ёмонлашишини башорат қилмоқда

Халқаро валюта жамғармаси яқин йилларда иқтисодий аҳвол ёмонлашишини башорат қилмоқда

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) яқин икки йилда глобал иқтисодий ривожланиш бўйича аҳвол яхши бўлмаслигини маълум қилди.

Бунинг сабабларидан бири инфляциянинг тез суръатда ўсиши ва унинг оқибатида Марказий банкларнинг кескин ҳаракатлар қилишидир, демоқда Euronews.com.

Шу билан бирга, ХВЖнинг таъкидлашича, базавий ставкаларнинг ўсиши иқтисодий турғунликни келтириб чиқаради, лекин ушбу чорани қўллашда сусткашлик қилинса, аҳвол яна ҳам ёмонлашиши мумкин.

ХВЖнинг бош иқтисодчиси Пьер-Оливье Гуриншанинг таъкидлашича, жаҳон иқтисодиёти ҳали ҳам пандемиядан ўзига кела олгани йўқ, қолаверса, унга Россия билан Украина атрофидаги вазият ҳам таъсир кўрсатмоқда.

«Ҳозир биз қоронғу ва ноаниқ истиқбол билан тўқнаш келганмиз. Ишлаб чиқаришнинг глобал ўсиши бу йил учун 3,2 фоиз, кейинги йил учун эса 2,9 фоизни ташкил этади. Инфляция эса ривожланган мамлакатларда 6,6 фоиз, ривожланаётган мамлакатларда эса 9,5 фоизни кўрсатади.

Дунёнинг учта йирик иқтисодиёти, яъни АҚШ, Хитой ва Европа иқтисодиётида ўсиш секинлашади», – дейди Гуринша.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!