Халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

Халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

🔰 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

➖ Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати (https://lex.uz/docs/5615817#5616186);
➖ Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражаси (https://lex.uz/docs/5615817#5616227).

⚠️ Эслатиб ўтамиз, давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича талаблар (https://t.me/huquqiyaxborot/9740) белгиланган.

➡️ Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!