Халқ таълими вазири Туркия элчиси билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Халқ таълими вазири Туркия элчиси билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

✍️Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра , халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди. Учрашув чоғида икки мамлакатларнинг таълим тизимлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди.

🔷Учрашув чоғида ўзбекистонлик ўқувчиларга Туркиянинг етакчи Олий таълим муассасаларида таълим олиши учун грант ажратиш, вазирликлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Туркия маориф вазирининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи режалаштирилаётганлиги қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!