Халқ банкида муаммоли кредитлар ошиб кетгани сабаб тижорат кредитлари вақтинча тўхтатилди

Халқ банкида муаммоли кредитлар ошиб кетгани сабаб тижорат кредитлари вақтинча тўхтатилди

Aкциядорлик тижорат Халқ банкида муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетганли сабабли тижорат кредитлари вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда банкнинг ўзи эълон қилди.

"Aммо яқин кунларда қайтган маблағлар ҳисобидан ушбу кредитларни бериш йўлга қўйилади" дейилади хабарда.

Давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар эса берилмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу йўналишдаги кредитлар муаммоли кредитлари кўп бўлмаган ва кредитлар ўз вақтида қайтаётган филиалларда қайтган маблағлар ҳисобидан берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!