68 ёшли Чионг Ми Лан апрел ойида ўлим жазосига ҳукм қилинганди. Судда маълум қилинишича, Чионг Ми Лан 2011 йилдан 2022 йилга қадар бўлган муддатда Saigon Commercial Bank банкидан 304 триллион донг миқдорида (12,5 млрд АҚШ доллари) кредит олган. Бу — Вьетнамнинг 2022 йилги ялпи ички маҳсулот ҳажмининг қарийб 3 фоизи демакдир. Шу билан бирга, унинг ҳаракатларидан давлатга етказилган зарар 27 млрд долларга баҳоланган.
Ветнам қонунчилигига кўра, агар иқтисодий жиноятлар учун ўлим жазосига ҳукм қилинганлар ўғирланган маблағларнинг 75 фоизини қайтара олса, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Шундай экан, Чионг Ми Лан ўлим жазосидан қутулиб қолиши учун 9 млрд доллар атрофидаги маблағ топиши керак бўлади. 9 млрд доллар топа олмаса, уни қатл этишади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Маълумотларга кўра, Эстония ҳарбийлари кемага икки марта вертолёт орқали десант туширишга уринган. Шунингдек, улар тактик авиация ёрдамига ҳам таянган.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.