Венгрия яна тўсқинлик қилмоқда

Венгрия яна тўсқинлик қилмоқда

Венгриянинг позицияси туфайли Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг доимий вакиллари Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар бошланиши борасида яна бир қарорга кела олмади. Бу ҳақда 7 июнь куни манбаларга таяниб, «Интерфакс-Украина» хабар берди.

«Ҳамма биладики, Европа комиссияси Молдова ва Украина ўз шартларини бажаришни якунлаган деб ҳисоблайди ва биз ҳукуматлараро конференция ўтказишимиз керак. Йиғилишда бу жуда аниқ бўлди. Кўпгина давлатлар бунга рози эканликларини айтишди, аммо Венгрия яна бажарилиши керак бўлган шартлар борлигини билдириб, акс ҳолда улар комиссия баҳосини қабул қила олмаслигини айтди», деди агентлик суҳбатдоши.

Венгрия яна бир бор «Украинанинг миллий озчиликларга нисбатан қилган ютуқлари этарли эмаслигини» таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!