Велосипед ҳайдаш нимаси билан фойдали?

Велосипед ҳайдаш нимаси билан фойдали?

Велосипед ҳайдашнинг фойдаси катта. Қуйида бунинг сабабларини келтириб ўтамиз:

Қон айланишини яхшилайди

Педалларни босар экансиз, юрагингиз тезроқ уриши ва кўпроқ қон ҳайдашини таъминлайсиз. Вело-сайрларни тез-тез уюштириб турсангиз, юрак мушаклари зўриқишга мослашади. Юрак қисқаришлари частотаси оптималлашади, томирларда қон қуюлмайди. Демак, тромблар ва варикоз шаклланиши хавфи камаяди.

Мускуллар чўзилишига ёрдам беради

Оёқ, букса ва қорин мушакларининг интенсив фаолияти йирик мускул массаси ҳосил бўлиши, аммо қориннинг тортилиши ва оёқларнинг чиройли бўлишини таъминлайди.

Кўз нурининг ўткирлигини мустаҳкамлайди

Нигоҳни узоққа қаратиш ва шу билан бирга ғилдиракларга ҳам назар солиш зарурати – кўз мускуллари учун ажойиб бадантарбиядир, айниқса, кун давомида компьютер қаршисида ўтирадиганлар учун.

Кислород билан тўйинтиради

Велосипед ҳайдаганда ўпкаларда фаол вентиляция юз беради: улар кислород билан тўйинади ва зарарли моддалардан тозаланади.

Озишга ёрдам беради

Ҳаттоки шошилмай велосипед ҳайдаш ҳам соатига 200 ккал сарфлашга имкон беради. Бошқа жисмоний фаолиятларга нисбатан кам чарчайсиз ҳам.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!