Вeбстeр унивeрситeти Ўзбeкистонда таълим дастурларини амалга оширишни бошлайди

A A A
Вeбстeр унивeрситeти Ўзбeкистонда таълим дастурларини амалга оширишни бошлайди

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрига ташрифи якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Сент-Луис шаҳрида (Миссури штати) Вебстер университети раҳбарияти билан учрашув ва музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, мазкур дастурни татбиқ этиш учун ҳамкорлар сифатида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институти жалб этилган.

Бўлиб ўтган музокаралар давомида Университет раҳбарияти икки томонлама таълим соҳасидаги ҳамкорликни илгари силжишини юқори баҳолади ва Ўзбекистон Президенти билан Нью-Йоркдаги учрашув чоғида олинган мажбуриятларга содиқлигини маълум қилди.

«Мен Нью-Йорк шаҳридаги қабулда иштирок этиш шарафига муяссар бўлдим ва ушбу тадбир Ўзбекистон Президентининг мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш ва ўзгартиришга қаратилган улкан режалари, шунингдек, қўйилган мақсадларга эришишдаги қатъияти менда катта таассурот қолдирди», - деди Вебстер университети президенти Элизабет Стролб.

АҚШ университети раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим тизимини ислоҳ этиш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолади ва мазкур ҳужжат қўшма таълим дастурлари асосида талабаларни ўқитиш ва ўзаро эътироф этиладиган хориж дипломларини олиш имкониятини яратганлигини таъкидлади.

«Биз Ўзбекистонда юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз ва ушбу жараёнда университетимиз иштирок этишга тайёрлигини маълум қиламиз», - дея қайд этди Элизабет Стробл ва Ўзбекистонда филиал фаолиятини бошлаши учун керакли барча шароитлар яратилишига қаратилган Ўзбекистон томонининг саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Музокаралар якунида Вебстер университети билан ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди. Ушбу битим Ўзбекистонда Вебстер филиали таъсис этишнинг асосий тамойиллари ва шартлари, жумладан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан биргаликда 2018 йил сентябрь ойидан эътиборан ТEСЛ дастурини бошлашни назарда тутади.

Келишувларга биноан, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 100 га яқин талаба инглиз тилида таълим бериш соҳасида амалий ва касбий билим олиши мумкин. Малакали инглиз тили ўқитувчиларига катта талаб мавжуд шароитда бутун дунёда эътироф этиладиган ушбу диплом ўз эгасига кўпгина университет, коллеж ва тилга ихтисослашган мактабларда, шу жумладан, хорижий таълим муассасаларида муносиб мавқеъга эга бўлиш имконини яратади.

«Бугунги воқеълик Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги таълим муассасалари ҳамкорлигини кенгайтиришда навбатдаги қадам бўлди. Бу эса икки турли таълим тизимини уйғунлаштириш ҳамда маданий мулоқотни мустаҳкамлаш имкониятини яратади», - дея қайд этди Вебстер университети вице-президенти Жулиан Шустер. Унинг фикрига кўра, ТEСЛ дастурининг муваффақиятли амалга оширилиши ҳамда компьютер технологиялари ва бизнес бошқаруви соҳасидаги дастурлар бўйича онлайн ўқитишни синаб кўриш Вебстер университетининг Ўзбекистон таълим бозорига тўла қонли киришини таъминлайди.

Эндиликда Вебстер университети Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очган биринчи АҚШ олий таълим муассасасига айланади.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг БАА терма жамоасидан икки футболчи ҳайдалди

Эслaтиб ўтамиз, 5-июнь куни Ўзбекистон БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, тарихда илк бор ЖЧга йўл олди.

Хитой цемент заводлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни сиқиб чиқармоқда

Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.

Уҳ! Исроил Эронга ҳужум қилди

Бу ҳақда Axios интернет портали хабар берди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Эрон Исроилнинг F-35 қирувчи самолётларини уриб туширди

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Эрон олий раҳбари: "Улар урушни бошлади, энди уларни омон қолишларига йўл қўймаймиз"

Бу ҳақда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий халққа мурожаатида маълум қилди.

Эрон Исроилга қарши тўртинчи ҳужум тўлқинини амалга оширди

Reuters хабарига кўра, Исроил армияси ракеталарни тутиб олиш учун барча зарур ишларни қилмоқда.

Эрон армияси кўр, кар ва соқов бўлиб чиқди

Исроил ҳаво кучлари Эрондаги 100 га яқин нишонга ҳужум қилиш учун 200 га яқин самолётдан фойдаланган ва бирортасини ҳам йўқотмаган.

Эроннинг Тель-Авивга қилган ҳужуми натижасида исроиллик аҳоли ўлишни бошлади

Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар бермоқда.

Эрон расмийлари Исроилга «ахборот ёрдами» учун ўлим жазоси билан таҳдид қилмоқда

Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.

Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли Ўзбекистонда айрим рейслар бекор қилинди

Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.

Исроил Эрон ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита базасига зарба берди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати баёнотида айтилган.

Наманганда валютафурушдан 41,2 млн сўм жиноий жарима ундирилди

Фуқаро О. А ҳам ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идора ходимлари томонидан фаолиятига чек қўйилган.

"АҚШ Исроил амалиёти Эрондаги ҳукуматни ўзгартиришга қаратилган бўлиши мумкин"

Трамп Исроилнинг ҳаракатларини ижобий баҳолаб, ЦАХАЛ “дунёдаги энг яхши қуроллардан, яъни Америка қуролларидан” фойдаланганини таъкидлади.

Исроил Эроннинг Фордодаги ядровий объектига зарба берди

Исроил Эроннинг жавоб зарбаси жуда оғир бўлиши мумкинлигини тушунади, оқибатларни минималлаштиришга тайёрланмоқда, деди Исроил бош вазири.

Эроннинг яна бир юқори мартабали амалдори ўлдирилди

Генерал Қааний 2020 йилда АҚШ ҳужуми оқибатида ўлдирилган Қосим Сулаймоний ўрнига ушбу лавозимга тайинланган эди.

ЦАХАЛ бир қатор ҳаво ҳужумлари натижасида Эроннинг ракета инфратузилмасига тегишли объектлар йўқ қилинганини маълум қилди

Ҳужум қилинган объектлардан бирида контейнер кўринишида ниқобланган ўзига хос учириш механизми жойлаштирилгани аниқланган.

Исроилнинг киберхужуми ортидан Эрон армияси “кўр, кар ва соқов” бўлиб қолган

Қайд этилишича, бўлинмалар ўртасидаги алоқа, рациялар, пейжерлар ва мобил телефонлар ҳам ишдан чиққан

Исроилнинг Эронга ҳужумидан сўнг АҚШ ўз ҳарбий кемаларини Яқин Шарққа юбормоқда

Манбаларга кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари USS Thomas Hudner эсминецини Шарқий Ўрта ер денгизи томон йўллаган.

Россия мингдан ошиқ жасадларни Украинага топширди

Ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштирувчи штаб ўзининг Телеграм-каналида 1200 нафар ҳалок бўлган украиналиклар жасади қайтарилгани ҳақида эълон қилди.

Нетаньяху маъмурияти дунёни фалокатга тортаётгани хавотирли — Эрдоған

Туркия раҳбари халқаро ҳамжамиятни “глобал ва минтақавий барқарорликка таҳдид солаётган Исроил бандитизмига чек қўйиш”га чақирди.

Ироқ БМТ Хавфсизлик Кенгашига Исроил ҳаво ҳудудини бузганидан шикоят қилмоқда

Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Исроилнинг Эронга қарши амалиёти қанча давом этади?

Исроил икки ҳафта давомида Эронда операция ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар бермоқда.

Туркия Эрон, Ироқ, Сурия ва Иорданияга парвозларни бекор қилди

Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.

Трамп Исроилнинг ҳужумига юқори баҳо берди — ABC News

У ҳужумни “ажойиб” деб атади ва олдинда “ҳали кўп нарсалар бўлади” деб айтди.

Исроилнинг Теҳронга уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 78 киши ҳалок бўлди, яна 329 киши яраланди — Fars

The Wall Street Journal маълум қилишича, Исроил келаси 14 кун ичида Эронга янги ҳужумлар уюштириши мумкин.

"Яшил чироқ" ёқилди: Исроил Эронга ҳужумни давом эттирмоқда

Исроилнинг "Channel 14" телеканали маълум қилишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга қарши ҳужумларни қайтадан бошлаган.

Исфаҳон ва Фордо ядровий объектлари талафот кўрмади — МАГАТЭ

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.

Эронликлар кўчаларда: улар Исроилга қарши зарба беришни талаб қилишмоқда (ВИДЕО)

Минглаб Теҳрон ва бошқа Эрон шаҳарлари аҳолиси кўчаларга чиқиб, Исроилнинг ҳаракатларига қарши норозилик билдирди.