АҚШ ва Арманистон мудофаа, иқтисод ва демократик ривожланиш каби соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган стратегик шериклик шартномасини имзолади.
💬 “Биз янада кучли ҳамкорларга айланмоқдамиз ва бу ҳар икки давлат, минтақа ва бутун дунё манфаати учун”, деб таъкидлади Блинкен.
Вашингтондаги ҳужжат имзолаш маросимида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян “стратегик ҳамкорлик комиссияси” тузилганини эълон қилди.
Келишув доирасида Қўшма Штатлар чегара хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам бериш учун Арманистонга экспертлар гуруҳини юборади, шунингдек, фуқаролик ядровий ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлайди. Бундан ташқари, Арманистон террор ташкилоти Даишга қарши АҚШ бошчилигидаги коалицияга расман қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги (ОДКБ) иштирокини тўхтатган эди. Россия бу ҳаракат Ереваннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзолигини мос келмайдиган қилиб қўйганини айтди.
Ўтган ҳафта Арманистон парламенти Европа Иттифоқига кириш учун ариза топширишни бошлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Бир кун аввал Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Сергей Копиркинни “Россия 1” телеканалидаги “Ҳафта янгиликлари” кўрсатуви ҳақидаги воқеа юзасидан чақиртирди. 12-январ кунги бўлимда бошловчи Дмитрий Киселев Арманистон бош вазири Никол Пашинян уч томонлама келишув бўйича мажбуриятларни эътиборсиз қолдириб, Франсиядан қурол сотиб олиб, янги урушга тайёргарлик кўраётганини айтди.
Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига норозилик нотасини юборди, бироқ воқеадаги қайси баёнотлар республика суверенитетига таҳдид деб топилганига аниқлик киритмади.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.