Вақти-вақти билан рўза тутиш вазн йўқотишга ёрдам беради ва кайфиятни яхшилайди

Вақти-вақти билан рўза тутиш вазн йўқотишга ёрдам беради ва кайфиятни яхшилайди

Вақти-вақти билан рўза тутиш сизнинг кайфиятингизни яхшилайди, кучингизни оширади ва очлик туйғусини камайтиради. Бу ҳақда “Репорт” Лондон Кинғс коллежи олимларига таяниб, хабар бермоқда

Тажрибада 37 545 киши иштирок этган. Улар биринчи ҳафтада одатдагидек овқатланишди, кейин етти кун давомида интервалгача рўза тутишга ўтишди. Улар ўз смартфонларидаги махсус иловага овқатланиш вақтлари, ўзлари баҳолаган энергия, кайфият ва очлик ҳақидаги кундалик ҳисоботни юборишди. Маълумотлар таҳлили шуни тасдиқладики, 10 соат давомида озиқ-овқат истеъмолини чеклаш ва қолган 14 соат давомида рўза тутиш кайфиятни сезиларли даражада яхшилайди ва очликни камайтиради.

Вақти-вақти билан рўза тутганларнинг 51 фоизи икки ва 16 ҳафталар орасида озгина вазн йўқотишини қайд этди. Бу натижа овқатланиш вақтини чеклаш касаллик хавфи юқори бўлган одамларда 2-тоифа диабетнинг олдини олиш мумкинлигини кўрсатадиган бошқа тадқиқотлар билан мос келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!