“Вақф” хайрия жамоат фонди Рамазон ойининг иккинчи ҳафтасида 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағни хайрия ишларига сарфлади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Вақф” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.
Фонд томонидан “Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида:
➖ Республикамиз бўйлаб тўрт мингга яқин хонадонларга 707 890 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
➖ Моддий кўмакка муҳтож 295 нафар шахсларга 293 650 000 сўмлик пул маблағлари;
➖ Фарғона вилоятида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 2 та масжид учун 20 000 000 сўм;
Жами — 1 021 540 000 сўм миқдоридаги хайриялар амалга оширилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).