Ўзини “катта”нинг жияни деб таништирган фирибгарга ҳукм ўқилди

A A A
Ўзини “катта”нинг жияни деб таништирган фирибгарга ҳукм ўқилди

Маълумки, биз судьялар касбимиз тақозоси туфайли турли тоифадаги жиноятчиларга дуч келамиз. Айниқса, фирибгарликнинг турфа кўринишларига ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний жазо тайинлаймиз. Фирибгарлар шундай устамон, гапга чечан бўладики, уларнинг тузоғига илинган анча-мунча шахс чув тушмай қолмайди. Негаки, бу тоифа кимсалар жабрланувчиларнинг ишончини қозониш учун ҳеч қандай ҳийла-найрангдан тап тортишмайди.

Ўзгаларни фириб тўрига илинтириш мақсадида ҳамтовоқлари орқали ўзини давлат раҳбарининг жияни сифатида таништирган устаси фарангни биринчи бор кўрдим. Бу – зоминлик ҳамюртимиз, 41 ёшли Оғабек Келдибеков (исм-фамилиялар ўзгартирилган).

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, айни пайтгача Оғабек фирибгарлиги туфайли “бор-йўғи” 10 маротаба судланган, холос. Сўнгги маротаба жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2014 йил 26 майдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилган. Натижада кодекснинг 59 ва 61-моддалари тартибида 9.947.000 сўм жарима ҳамда 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2020 йил 24 август кунги ажримига биноан, Жиноят кодексининг 74-моддаси асосида ўталмай қолган жазоси ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 7 йил 8 ой 2 кун муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Зомин тумани ИИБ Пробация гуруҳининг 2020 йил 6 декабрдаги маълумотномасига асосан, ўталмаган аҳлоқ тузатиш иши жазоси 7 йил 4 ой 29 кунни ташкил қилади. Жорий йилнинг 23 март куни эса унга худди шундай жинояти учун ўн биринчи маротаба қонуний жазо тайинланди.

Энди ҳақли савол туғилади: хўш, бу гал Оғабек кимларни чув туширганди?

Бу сафар Оғабек Келдибеков 2018 йилда Жиззах шаҳридаги жазони ижро этиш муассасасида ўзи билан бирга “ўтирган” Жамолиддин Қурбоновни лаққа туширди. Ҳайратланарлиси шундаки, у 2019 йилда жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган пайтда фирибгарликка қўл урди. Яъни, Жамолиддиннинг автомашина олиш ниятида юрганлигидан хабар топиб, унга қўнғироқ қилади.

— Мен “Малибу”имни сотмоқчиман. Шуни олсангизчи, ҳали деярли кўп юрмаган, - дея Жамолиддинни аврайди. – Аввал пулнинг бир қисмини берасиз. Қолганини эса оз-оздан қилиб узаверасиз.

Албатта, унинг таклифи эски жўрасига жуда маъқул келади. Чунки “Малибу”ни бирданига сотиб олишга Жамолиддиннинг имкони йўқ эди-да. Бинобарин, Жамолиддин гўёки уни кўргани борган киши бўлиб, жазони ижро этиш муассасаси олдида 10.000 АҚШ долларини беради. Бироқ шундан кейин Оғабек берган ваъдасини унутиб, автомашинани оғайнисининг номига ўтказиб бермайди. Олган пулларини эса аллақачон ҳазм қилиб юборганди.

Шунга қарамай, Жамолиддин бу хусусда ҳеч кимга лом-мим демайди. Лекин вақт ўтиши билан бошқа бир фирибгарлиги учун Оғабекка жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлангандагина, ўзи ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилади.

Буни қарангки, 2020 йил 24 август куни озодликдан маҳрум қилиш жазоси аҳлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, озодликка чиққач Оғабек Келдибеков яна “эски ҳунар”ини давом эттиради. Яъни, у бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Масъулияти чекланган жамияти директори Улуғбек Аҳмедовнинг пул маблағларини қўлга киритиш пайига тушади.

Гап шундаки, Улуғбек Аҳмедов яқинларидан бири Умид Тожибоевнинг масъулияти чекланган жамияти орқали хорижий мамлакатлардан банан маҳсулотларини келтириб сотиш билан шуғулланаётганди. Навбатдаги 600 тонна банан маҳсулотини эса Улуғбек 2020 йил 22 ноябрь куни Эквадор давлатидан олиб келиб, божхона тўловларини тўлагунга қадар ўзининг МЧЖ омборхонасида сақлаб туради. Ана шу жараёнда бўлса тадбиркор маҳаллий бозорларда бошқа бир МЧЖ томонидан республикамизга олиб кирилган банан маҳсулотлари анча арзон нархда сотилаётганлигидан хабар топади. Шу сабабли ўзи ҳам келгусида маҳсулот таннархи арзонлашишини ўйлаган ҳолда МЧЖ орқали олиб кириб сотишни кўзлайди. Бу хусусда таниш-билишларидан йўл-йўриқ ҳам сўрайди. Шунда Улуғбекнинг мақсадидан хабар топган Оғабек 2020 йил 24 ноябрь куни танишларига қўнғироқ қилдириб, уни учрашувга чорлайди.

— Биз сизнинг муаммоингизни МЧЖ орқали ҳал қилиб берамиз. Бу давлат раҳбарининг жияни бўлган қадрдонимиз Оғабекнинг қўлида. Яқин кунларда сизни учраштирамиз, ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз. Унгача ўн минг доллар тайёрлаб қўйинг. Фақат ишингиз битса, бизни ҳам қуруқ қўймайсиз, - деб шарт қўйишади.

Шундан сўнг 2020 йил 28 ноябрь куни ўша қўнғироқ қилган йигит Улуғбек Аҳмедовни Миробод туманидаги кафе ёнига чақиради.

— Ҳозир келадилар, пул ёнингиздами? - дея сўрайди “ўртакаш” салом-аликдан кейин.

Улуғбек эса бунга жавобан тасдиқ маъносида бош ирғайди. Шу маҳал айни савол-жавоб ниҳояламай туриб, Оғабек Келдибеков пайдо бўлади. Эътибор беринг-а, у ўлжани тезроқ илинтириш ва ишончини қозониш мақсадида “Lexus” русумли автомашинада савлат тўкиб келади. Ҳалиги йигит эса уни Улуғбекка таништиргач, фирибгар “қаҳрамон”имиз оғиз тўлдириб гапира кетади.

— Ишингиз тўқсон фоизга ҳал бўлди. Фақат индинга бир жойга кириб чиқишимиз керак. Шунда муаммо тўлиқ ечилади.

У шундай деб, Улуғбек Аҳмедовдан 10.000 АҚШ долларини олиб кетади. Бинобарин, тадбиркор йигит хотиржам ишини давом эттираверади. Яъни, 2020 йил 29 ноябрь куни яна Эквадордан 400 тонна банан олиб келади. Кейин божхона расмийлаштирувини Оғабек амалга оширишига ишониб, маҳсулотни ўз омборида вақтинча сақлаб туради. Бироқ, 2020 йил 30 ноябрь куни соат тонгда бошқа бир йигит унга қўнғироқ қилиб, Оғабек Келдибековга яна 10.000 АҚШ доллари бериш лозимлигини айтади. Натижада Улуғбек паспорт нусхаси билан бирга 10.000 АҚШ долларини “ҳожатбарор”нинг қўлига тутқазади. Лекин хадеганда муаммо ечим топавермайди. Оғабек бўлса шошилмай туришини, тез кунда божхона пости ёки МЧЖ орқали ишни ҳал қилишини тайинлайди. Бироқ....

Бироқ айтилган муддатда яна ҳеч қандай натижа бўлмайди. Шу боис алданганини сезган Улуғбек Аҳмедов 2020 йил 1 декабрь куни Оғабек Келдибековга қонуний чора кўрилишини сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хавфсизлик кенгаши раисига ариза билан мурожаат қилади. Пировадида пул олди-бердисида ўртада турган кимса 2020 йил 5 декабрь куни Яккасарой тумани, Абдулла Каҳҳор кўчасида жойлашган кафе ёнида 20.000 АҚШ долларини қайтариб беради. Шу пайт Оғабек келиб, муаммони ҳал қилолмагани учун узр сўраб, кейин кетиб қолади. Оқибатда тезкор ходимлар шу куниёқ уни қўлга олишади. Сўнг айбдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

Буни қарангки, тергов-суриштирув жараёнида Оғабекнинг укаси Нўъмон Келдибеков дастлабки жабрланувчи Жамолиддин Қурбоновга етказилган зарар – 10.000 АҚШ долларини қоплаб беради. Бинобарин, суд мажлисида Жамолиддин Қурбонов судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилади. Пировардида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди ишдаги оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олган ҳолда Оғабек Келдибековни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топади. Кодекснинг 59, 60 ва 61-моддалари тартибида асосий жазога жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2014 йил 26 майдаги ҳукмига мувофиқ тайинланган жазоларни қисман қўшиш орқали узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари – 89.200.000 сўм миқдорида жарима ҳамда 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум этди. Шу билан бирга, судланувчи Жиноят кодексининг 34-моддаси тартибида ўта ҳавфли рецидивист деб топилди. Қолаверса, суд ҳукмида тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини махсус тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланади.

Кези келганда шуни таассуф билан таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда фирибгарлик жинояти анча ортганини кўряпмиз. Ачинарлиси, аксарият ҳолларда бу жиноятни эски фирибгарлар, яъни муқаддам айни жинояга қўл уриб, судланганлар содир этмоқда. Айрим юртдошларимизнинг соддадиллиги ва ишонувчанлиги эса улар жуда қўл келмоқда. Айниқса, жабрланувчиларнинг фирибгар пул ёки мол-мулк талаб этгандаёқ тегишли идораларга мурожаат қилмай, чув тушгандан кейингина “дод” дейиши ҳар қандай кишининг дилини хира қилади.

Шундай экан, юртдошларимизга азалдан танимаган-билмаган, синовдан ўтмаган кимса билан мулоқот қилмасликни маслаҳат берган бўлардик.

Баҳромжон БЕРДИЕВ,

жиноят ишлари бўйича Мирзо

Улуғбек туман судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Германия аҳолиси Эрондаги уруш сабабли шахсий автомобиллардан воз кечмоқда

Verivox портали буюртмасига асосан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 48 фоизи шундай фикр билдирган.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

«Реал» Винисиус, Мбаппе ва Беллингем борасида бир қарорга келди

Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби таркибни шакллантириш бўйича турли маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Хитой раҳбари Трамп билан учрашув натижаларини эълон қилди

ХХР раҳбари Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ савдо-иқтисодий муносабатларда барқарорликни сақлаб қолишга келишиб олганини маълум қилди.

Трамп Си Цзиньпиннинг Эрон бўйича таклифи ҳақида гапирди

Трампнинг айтишича, Си Цзиньпин: «Агар ёрдам бериш учун қўлимдан келган иш бўлса, ёрдам беришни истайман», деган.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар берди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.