АҚШ президенти Дональд Трампнинг тўққиз йилдан кейинги илк Хитой сафари кескин баёнотлар ва дипломатик сигналлар билан якунланди.
Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин Трампни юқори даражада кутиб олди ва музокараларда Хитой АҚШ билан тенг мақомда эканини намоён қилди. Шу билан бирга, у Тайван масаласида Вашингтонни эҳтиёткор бўлишга чақириб, нотўғри қадамлар икки давлат ўртасида тўқнашувга олиб келиши мумкинлигини билдирди.
Хитой томони музокараларда геосиёсий ўзгаришлар ва Тайван мавзуси муҳокама қилинганини таъкидлаган бўлса, АҚШ томони асосий эътибор иқтисодий ҳамкорлик, нефть-газ савдоси, фентанил муаммоси ва Эрон масаласига қаратилганини билдирди.
Музокаралардан сўнг Трамп Си Цзиньпинни «буюк етакчи» деб атади ва Хитой билан муносабатлардан ижобий натижа кутаётганини айтди.
Бироқ кузатувчилар фикрича, учрашувдан аниқ келишувлар чиқмаган. Таҳлилчиларнинг баҳолашича, асосий натижа — икки йирик давлат раҳбарларининг очиқ зиддиятсиз мулоқот ўтказгани бўлди.
Трамп Пекинни тарк этгач, Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путин билан учрашувга тайёргарликни бошлагани ҳам халқаро майдонда эътибор марказига айланди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.