Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.
13 май, душанба куни Барселона кўчаларида клубнинг Ла Лигадаги ғалабасига бағишланган тантанали парад бўлиб ўтди. Маҳаллий маъмурларнинг маълумотига кўра, тадбирда 750 мингга яқин киши иштирок этган. Тантаналар вақтида 18 ёшли Ламин Ямал очиқ автобус устида Фаластин байроғини ҳилпиратган. Эътиқоди мусулмон бўлган футболчи кейинчалик ушбу воқеа акс этган суратларни ўзининг Instagram саҳифасига ҳам жойлаштирган.
Исроил мудофаа вазири Исроил Кац ўзининг X (Twitter) саҳифасида футболчининг ҳаракатига нисбатан кескин фикр билдирди.
“Ламин Ямал аскарларимиз 7 октябрь куни яҳудий болалари, аёллари ва қарияларини ваҳшийларча қирғин қилган, зўрлаган ва ёқиб юборган "Ҳамас" террорчилик ташкилотига қарши курашаётган бир вақтда, Исроилга нисбатан нафрат уйғотишни танлади”, деб ёзади Кац.
Маълумот ўрнида, Испания ҳукумати ва мамлакат аҳолисининг катта қисми Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларини кескин танқид қилиб келмоқда. Хабарларга кўра, 2023-йилги ҳужумларга жавобан бошланган уруш натижасида Ғазода 72 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.
Ғазодаги гуманитар ҳолат туфайли Исроилга нисбатан жаҳон миқёсидаги норозиликлар спорт ва маданият соҳаларига ҳам кўчган. Хусусан, ўтган йили Испаниядаги “Вуэлта” велопойгаси Исроил жамоаси иштироки сабабли намойишчилар томонидан бир неча бор тўхтатиб қўйилган эди. Шунингдек, Испания Исроил иштирокига норозилик сифатида “Евровидение” қўшиқ танловини бойкот қилган бешта давлатдан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал июнь ва июль ойларида Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси сафида майдонга тушиши кутилмоқда.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Президент ҳожилари орасида олимлар, шифокорлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, оддий хизматчилар ҳамда узоқ йиллар халқ хизматида бўлган фуқаролар бор.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.