«Ўзгидромет»: Ушбу ҳафтада асосан қуруқ ва беқарор об-ҳаво кутилади

«Ўзгидромет»: Ушбу ҳафтада асосан қуруқ ва беқарор об-ҳаво кутилади

Ҳафта биринчи ярмида Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудлари нам ва беқарор ҳаво массалари таъсири остида бўлади, деб хабар қилмоқда “Ўзгидромет”.

Бугун кундуз куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шимолий ҳудудларда ва республиканинг энг жанубида ёғингарчилик кутилмайди.

Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача республиканинг текислик ҳудудлари бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлади.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 13-18 даража илиқ, кундуз кунлари 23-28 даража иссиқ атрофида бўлади. Бундай ҳарорат май ойининг ўртаси учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!