"Ўзгидромет" бугунги об-ҳаво прогнозини эълон қилди

"Ўзгидромет" бугунги об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Максимал ҳарорат 34-39° атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37-39° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фаргона вилояти тоғларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32° бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!