Ўзбекистоннинг энг саноатлашган туманлари аниқланди

A A A
Ўзбекистоннинг энг саноатлашган туманлари аниқланди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари ҳудудлар бўйича саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражасини баҳолади.

Тадқиқотда мамлакатдаги ҳудудий номутаносибликлар туманлар бўйича баҳоланди ва бунда қиёсий таҳлил ва гуруҳлаш усулларидан фойдаланилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш даражаси бўйича республика ҳудудлари 4 гуруҳга ажратилди:

I гуруҳ саноати нисбатан ривожланган туманлар (аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажми республика даражасидан юқори – 2021- йилда 12,9 млн. сўм) - ҳудудида асосий йирик саноат объектлари (асосан ёқилғи-энергетика, кимё комплекси, машинасозлик, металлургия) жойлашганлиги билан ажралиб турадиган 16 та туманни ўз ичига олди.

II гуруҳга саноатнинг ривожланиш даражаси ўртача (аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажми республика кўрсаткичидан 5 бараваргача кам) бўлган 101 та туман киритилди. Улар республикадаги туманларнинг 62,3% ини ташкил этади. Бу ҳудудлар истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга (енгил, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари) ихтисослашгани, ривожланган ёки ривожланаётган кичик бизнес субъектлари билан ажралиб туради. Уларнинг асосий қисми Қорақалпоғистон Республикаси (11 та), Андижон (11 та), Бухоро (9 та), Навоий (7 та), Наманган (8 та), Тошкент (10 та) вилоятларида жойлашган.

III гуруҳ саноатнинг ривожланиш даражаси нисбатан паст ҳудудлар (аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажми республика кўрсаткичидан 10 бараваргача кам) бўлиб, 37 та туманни ўз ичига олади. Бундай туманлар ресурслар билан таъминланган Қашқадарё (5 та), Самарқанд (5 та), Сурхондарё (5 та), Фарғона (4 та) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (4 та) жойлашган бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокини максимал даражада ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши лозим.

IV гуруҳга (аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажми республика кўрсаткичининг 10 бараваридан кам) марказдан узоқда ёки тоғолди зонасида жойлашган 8 та туман (Бахмал, Янгиқўрғон, Қўшработ, Олтинсой, Денов, Бойсун, Сўх) киради. Бу ҳудудлар саноати асосан ижтимоий аҳамиятга молик товарларни ишлаб чиқариш ҳисобига шаклланган бўлиб, уни янада ривожлантириш учун тадбиркорлик ва инвестиция фаолиятини фаоллаштириш, қулай муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш зарур.

Умуман олганда, 2018-2021 йилларда саноатнинг ўртача ривожланиш даражасига эга бўлган туманлар сони 83 тадан 101 тага ортиб, ривожланиш даражаси пастлари 46 тадан 37 тага ҳамда қониқарсиз кўрсаткичларга эга бўлганлари сони 14 тадан 8 тага камайди. Бу ҳолатни маҳаллий салоҳият ва ресурслардан самарали фойдаланиш, қишлоқ жойларда тадбиркорлик ва инвестицион фаоллик ортишининг самараси сифатида изоҳлаш мумкин.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, ҳудудларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражасини аниқлаш уларда саноат тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини беради. Масалан, I гуруҳ туманларида ҳудудий-ишлаб чиқариш кластерларини яратиш, II гуруҳда иқтисодий ўсиш драйверларини фаоллаштириш, III ва IV гуруҳларда ривожланган ва ўрта даражада ривожланган ҳудудларнинг салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ҳудудлараро лойиҳаларни ташкил этиш имкониятлари мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Зеленский Кличконинг сўзларидан сўнг жиддий огоҳлантириш юборди

Бу унинг Киев мэри Виталий Кличконинг Киев режими раҳбарини Украинада ҳукм сураётган авторитаризм борасидаги танқидига жавоби бўлди.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

Амирликлар учун жуда муҳим кун ва ажойиб кеча яқинлашмоқда.

Ҳиндистон чўкиб кетмоқда - ярим миллиондан ортиқ қурбонлар

Ҳиндистон шимоли-шарқида муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 36 кишига етди, 550 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрди.

Австрия Истанбулдаги музокаралардан сўнг Зеленскийнинг тақдири даҳшатли бўлишини башорат қилмоқда

Россия урушдан олдин этник руслар яшаган ерларни озод қилган ва назорат қилади.

Украина ядровий мувозанатни бузди

Операция жуда пухта ишлаб чиқилди: украиналиклар дронларни яширинча Россияга олиб кирган

Украиналик десантчилар россиялик ҳарбийларни асирга олди

"Россия Федерацияси ҳудудидаги ўз бўлинмаларида уларга нисбатан шафқатсиз муносабат, руҳий тазйиқ ва таҳдидлар қўлланилган," - дейилади хабарда.

Украинанинг "Паутинa" амалиёти: Путиннинг ядровий самолётлари дронлар билан йўқ қилинди

2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.

Танишинг: янги "Дунё гўзали" (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Бу галги “Дунё гўзали” танловининг ғолиби таиландлик Сучата Чуангсри бўлди, деб хабар беради расмий сайт. Бу унвон учун 108 нафар иштирокчи кураш олиб борди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

"Дрондан фақат сиз эмас, биз ҳам фойдаланишни биламиз" - Россия Украинага ҳужум қилди

Унинг таъкидлашича, ҳужумда камида олтита дрон ишлатилган.

БАА - Ўзбекистон ўйинини қайси телеканаллар орқали томоша қилиш мумкин?

Ўйин Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Бошланди! АҚШ Киевга ваъда қилинган ракета компонентларини ўз эҳтиёжларига йўналтирди

Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Макгрегор: "Бу Украинанинг пиари. Аслида кўпроқ зарарни АҚШ ва Россия кўрди"

Украина яна бир бор Киевнинг эҳтиётсиз ҳаракатлари туфайли Россия АҚШга ишона олмайдиган вазиятни яратди

Ўзбекистон терма жамоасининг қайси футболчилари допинг текширувдан ўтди?

Хабарингиз бор ОФК допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага боргани ҳақида хабар берилганди.

Тошкент вилоятида эшак гўштини сотганларга 2 йил қамоқ жазоси тайинланди

Оҳангаронда тезкор тадбир пайтида 23 бош тирик ва 15 бош сўйилган эшак аниқланди.

GHF гуруҳи Ғазода ёрдам жойларини иккинчи кун ҳам ёпиқ қолдирди

Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган GHF ташкилоти Ғазодаги ёрдам тарқатиш нуқталарини иккинчи кун ҳам очмаслигини эълон қилди. Бу қарор фожеали ҳужумлардан сўнг қабул қилинди.

Эрондан Нахчивон орқали Туркияга кетаётган юк машинасидан катта партия марихуана топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади

"Бизга зарар етказмоқчи бўлганларнинг мамлакатимизга киришига йўл қўймаймиз", деди Трамп.

Маск Х ижтимоий тармоғида Трампнинг янги қонун лойиҳасига қарши курашмоқда

Ушбу қонун лойиҳаси федерал харажатларни ва АҚШ давлат қарзини янада оширишни назарда тутади. Маск эса бошидан харажатларини 2 баравар камайтириш тарафдори эди.

Россиянинг зарбалари туфайли Украинанинг Суми вилоятидан 8 мингга яқин бола эвакуация қилинди

Бу ҳақда Шарқий Европа ҳисобот бюросига вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Григоров маълум қилди .

Байден президентлик давридаги имзолари учун тергов қилинади

АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг руҳий саломатлиги яширилгани ва автокалам орқали қарорлар имзолангани ҳақида тергов ўтказишни буюрди. Байден эса бу айбловларни рад этиб, барча сиёсий қарорлар шахсан ўзи томонидан қабул қилинганини билдирди.

Исроил 2024 йилда 14 млрд долларлик ҳарбий шартномалар тузган

Ғазодаги урушга халқаро танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда, Исроил 2024 йилда тарихдаги энг йирик мудофаа шартномаларини — қарийб 15 млрд долларлик келишувларни имзолади. Келишувларнинг ярмидан кўп қисмини Европа давлатлари ташкил этди.

Ҳиндистоннинг етти штатида кучли ёмғир, сув тошқини ва кўчкилар оқибатида 44 киши ҳалок бўлди

Мамлакатнинг шимоли-шарқида 29-майдан бери ёғингарчилик давом этмоқда.

Трамп Исроилга Ғазодаги геноцидни давом эттириш учун рухсат берди(ми)?

АҚШ шу тариқа Ғазода инсониятга қарши содир этилган жиноятларни қўллаб-қувватлашини очиқ тасдиқлаган.

Самарқанддаги трансформаторда ёнғин чиқди

Шунга кўра, 1 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 14:31 етиб бориб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Канада иммиграция қонунларини янада мураккаблаштирмоқда

Канада ҳукумати мамлакатда ноқонуний миграция ва жиноят оқимини чеклаш мақсадида янги, қаттиқроқ миграция қонун лойиҳасини тақдим этди. Унга кўра, бошпана сўровлари чекланиши ва миграция аризаларини кўриб чиқиш вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Трамп: «Си Жинпинг билан келишув қилиш жуда қийин»

АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.

НАТО Европа давлатларини ҳаво мудофаасини беш баробар кучайтиришга чақирди

НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Ҳиндистонда номаълум йиртқич ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

NDTV телеканали хабарига кўра, Мадҳя-Прадеш штатида содир бўлган ҳодиса оқибатида ўндан ортиқ киши жароҳат олди, яна 6 киши ҳалок бўлди.

18 йил олдин йўқолган 3 ёшли қизалоқ қайтадан қидирилмоқда

Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.

Трампнинг набирасига "куёв" келди

"Куёв" кечқурун девордан ошиб ўтган.

Покистонда зилзила пайтида 200 дан ортиқ маҳкум қамоқхонадан қочиб кетди

Reuters агентлигининг хабар беришича, Покистоннинг Карачи шаҳрида жойлашган Малир қамоқхонасидан камида 216 маҳкум зилзила сабабли эвакуация пайтида қочиб кетган.

Францияда эркак масжиддан Қуръон ўғирлаб, уни эшик олдида ёқиб юборди

Бу ҳақда 3 июнь куни Рона департаменти масжидлари кенгаши сайтида хабар берилди.

Тошкентда 19 ёшли йигит осилган ҳолда топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.