Ўзбекистонлик фуқаролар Германияга маоши уч минг долларлик ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг NоVо Agency ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан немис тилидан B1 даража сертификатига эга тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ҳамда қариялар уйига ишга таклиф этилади.
Номзодлар учун талаблар:
тиббиёт коллежи/техникумининг ҳамширалик, даволаш ҳамда фелдшер йўналишларини (фақат 3 йиллик техникум дипломи ёки олий маълумотли ҳамширалик дипломи) тамомлаган;
беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти;
39 ёшгача;
Гёте институти, ECL, Теlc ёки ÖsD дан B1 даража сертификати;
судланмаган;
жисмонан соғлом;
юқори мотивация ва фазилатлар.
Стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди. Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:
ҳужжатларни таржима қилиш ва Германияда тасдиқлаш;
виза харажатлари;
яшаш жойини топишда кўмак;
ижтимоий ва тиббий суғурта;
Тошкентдан Германияга авиачипта ва аэропортдан иш жойигача трансфер.
Меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (касбий тасдиқлангунга қадар ойлик 2300 евродан) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш. Германияда касбий тасдиқланиш жараёни тугагандан кейин ойлик 3000 евродан бошлаб берилади. Рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:
чет элга чиқиш паспорти (pdf шаклда);
немис тилидан B1 сертификат (pdf шаклда);
таржимаи ҳол (немис, рус, инглиз ёки ўзбек тилида);
тиббиёт коллежи ёки техникумини тамомлаганлик ҳақида диплом ва илова (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ, pdf шаклда).
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Пентагоннинг бир пости муҳокама қилинмоқда: Америка байроғи кунига бағишланган расмда тасодифан Россиянинг уч рангли байроқлари жойлаштирилган.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.