Ўзбекистонлик талаба жаҳон кубоги мусобақасида 1 ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик талаба жаҳон кубоги мусобақасида 1 ўринни эгаллади

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 15-18-декабр кунлари спортнинг белбоғли кураш тури бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Халқаро мусобақада 30 дан ортиқ давлатлардан келган белбоғли курашчилар ўз вазн тоифасига кўра жаҳон кубоги учун куч синашдилар.

Қувонарлиси, ушбу халқаро мусобақада Тошкент молия институтининг 2-босқич талабаси Абдунабиева Фарангиз ўз вазн тоифасида фахрли 1 ўринни қўлга киритиб, олтин медал соҳибасига айланди. Талабамиз Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, юртимиз байроғини юқорига кўтарди.

Эришилган ғалаба билан талабамиз ва унинг барча устоз-мураббийлари ҳамда яқинларини самимий табриклаймиз!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!