Ўзбекистонлик спортчи олтин медалга сазовор бўлди

Ўзбекистонлик спортчи олтин медалга сазовор бўлди

Венгрияда спорт курашлари бўйича халқаро рейтинг турнирининг яна бир куни ортда қолди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Разамбек Жамалов олтин медалга сазовор бўлди.

-74 кг вазн тоифасида курашган юртдошимиз дастлабки даврада Венесуэла, чорак финалда Грузия, ярим финалда Эрон ва финалда Венгрия вакилларини мағлуб этишга эришди. Афсуски, қолган иштирокчиларимизга шоҳсупа йўлида бироз омад етишмади.

Бугунги баҳсларда ҳамюртларимиздан Феруза Эсенбаева гиламга чиқади. -68 кг вазн тоифасида курашадиган атлетимиз илк босқичда туркиялик Бусе Чавасоглуга қарши баҳс олиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!