Ўзбекистонга совуқ ва қорли об-ҳаво кириб келмоқда

Ўзбекистонга совуқ ва қорли об-ҳаво кириб келмоқда

Ўзбекистонда 8 ва 9-11 декабрь кунларида кутилаётган об-ҳаво прогнози. Ўзгидромет хизмати хабарига асосан.

8 декабрга об-ҳаво прогнози
ТОШКEНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси —5...—10 совуқ, кундузи —2°...+3° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ 3° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларга ёмғир ёғади, фақат Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

9-11 Декабрга об-ҳаво прогнози
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 10 декабрь қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-10 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 11 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, 9-10 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 11 декабрь ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 декабрь кунлари 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 9-10 декабрда 5-10° илиқ, 11 декабрда 1-6° илиқ бўлади, Навоий вилоятининг шимолида 9-10 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 11 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, 9 и 11 декабрь ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. 10 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 декабрь кунлари 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 10 декабрда кечаси 2° мороза-3° тепла, кундузи 5-10° илиқ, 11 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, 9-10 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 11 декабрь баъзи жойларга ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 9 декабрда 10-15° илиқ, 10 декабрда 13-18° илиқ, 11 декабрда 10-15° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, 9 и 11 декабрь ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. 10 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 декабрь кунлари 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 9 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади, 10 декабрда кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади, 11 декабрда кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, 9 и 11 декабрда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 10 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 декабрь кунлари 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 9 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ, 3° илиқ, 10 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ -3° илиқ, 11 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ- 3° илиқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!